«An Nahar News» газетаси Ўзбекистон ОАВнинг ўз йўналишига эга эканлигини эътироф этади

    Саудия Арабистонининг «An Nahar News» газетасида «Янги Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари миллий контентни қандай тарғиб қилмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Муаллифнинг таъкидлашича, ахборот ядровий қуролдан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин, чунки у ахлоқий тамойиллар ва миллий қадриятларни йўқ қилишга қаратилган. Ахборотга нисбатан миллий иммунитетни шакллантириш, мамлакат ичида ва унинг чегараларидан ташқарида содир бўлаётган воқеаларни холисона баҳолайдиган рақобатбардош миллий контент яратиш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланган.

    Қайд этилишича, юқори сифатли миллий контентнинг мавжудлиги ташқи ахборот таъсиридан ҳимояланиш учун катта аҳамиятга эга. «Фуқаролар ўз ахборот маконига эга бўлмаса, ташқаридан маълумот олади, бу эса ҳақиқатнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Замонавий шароитда миллий контентни яратиш ўзликни сақлаш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилиш учун ҳаётий заруратга айланмоқда», - дейилади мақолада.

    «Айримлар миллий контент яратишни матбуот устидан назорат сифатида қабул қилади, бу нотўғри, - давом этган муаллиф. - Аксинча, вазифа холисона, одамларнинг дунёқарашини кенгайтирувчи сифатли контент яратишдан иборат».

    Мақолада таъкидланишича, сохта маълумотларнинг ўсиши билан, айниқса, сунъий интеллектнинг ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, журналистикада маълумотларни текшириш ва объективликка эҳтиёж ўсмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ўзбекистон бой маданият ва тарихга эга давлат сифатида миллий анъана ва қадриятларга мос келадиган контент ривожлантириши керак», - деб ёзади нашр.

    Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташқи таҳдидлардан ҳимояланиш учун миллий контент яратиш муҳимлигини таъкидлаб, жаҳон воқеаларига миллий манфаатлар призмасидан баҳо бериш кераклигини эътироф этган.

    «Бу борада жамиятнинг замонавий талаблари ва эҳтиёжларига жавоб берадиган сифатли контент яратиши лозим бўлган профессионал журналистларнинг ўрни муҳимдир. Маълумотни тенгдошларига замонавий тилда етказиб бера оладиган тажрибали журналистларни ҳам, ёш мутахассисларни ҳам жалб этиш муҳим аҳамиятга эга», - дея хулоса қилади муаллиф.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates