Венгрияда Ўзбекистон янгиликларига қизиқиш ортиб боряпти

    Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг «Magyar Demokrata» газетаси асосчиси ва бош муҳаррири Андраш Бенчик ҳамда Ўзбекистондаги парламент сайловларида кузатувчи сифатида иштирок этган мазкур газета журналисти Жорж Сальм билан учрашув ўтказди.

    «Magyar Demokrata» – мустақил ва Венгрияинг энг обрўли газеталаридан бири. Газетанинг электрон нашрини ҳар ой 1 миллионга яқин одам ўқийди.

    Мулоқот давомида, Венгрияда икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланиши доирасида Ўзбекистон ҳақидаги янгиликлар, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қизиқиш ортиб бораётгани эътироф этилди. Шу билан бирга, ҳар икки давлат Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) фаол аъзолари бўлиб, бошқа аъзо мамлакатлар билан яқин дўстлик ва стратегик шерикликни кенгайтираётганига урғу берилди.

    Учрашув якунида газетада Ўзбекистонга бағишланган туркум мақолаларни чоп этиш ҳамда бу борадаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates