Хитой нашрларининг хабар беришича, Ctrip компанияси маълумотларига кўра, ноябрь ойи ҳолатига келиб, ушбу компания платформаси орқали Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар сони ўтган йилга нисбатан 188 фоизга ошган. Сайёҳлар асосан Хитойнинг Пекин, Шанхай, Чжэцзян, Гуандун ва Цзянсу каби иқтисодий ривожланган ҳудудларидан ташриф буюрган. Асосий саёҳатчи гуруҳларининг хусусиятлари Ўзбекистоннинг тўлов қобилияти юқори бўлган ёшлар орасида тобора оммалашиб бораётганини кўрсатяпти. Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларнинг 80% дан ортиғи Platinum ва ундан юқори тоифадаги платформа аъзолари бўлиб, 65% дан ортиғи юқори тоифали меҳмонхоналарда қолишни афзал кўришган.
Мақолаларда шунингдек, 1 декабрда Ўзбекистон ва Хитой икки давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш тўғрисида битим имзолагани таъкидланган, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.