Фарғонада 35 та маҳаллага компютер ва мебель жамланмалари топширилди

    Мамлакатимизда 26 август 2022 635

    Фарғона вилоятда “Маҳалла” хайрия фонди томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган Маҳалла фуқаролар йиғини биносини моддий техник баъзасини мустаҳкамлаш мақсадида, 25 та маҳалла фуқаролар йиғинига компютер жамланмалари ҳамда 10 та маҳалла фуқаролар йиғинига мебел жиҳозлари топширилди.

    Тадбирда фонднинг Республика бошқаруви раиси Дилшодбек Усмонов, вилоят бўлими бошқаруви раиси Баҳодиржон Юлбарсов қатнашиб, МФЙ раисларига Мустақиллик байрами муносабати билан эзгу тилакларини билдирди.

    - Илгари имкониятимиз бу даражада эмас эди. Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимини бутунлай ислоҳ қилиб бердилар. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси ва бошқа лавозимларни жорий қилиб барча малакали кадрларни Маҳаллага тушириб бердилар. Ҳатто маҳаллаларни ўзини жамғармасини ташкил қилиб беришлари сўзимнинг исботидир -дейди Республика бошқаруви раиси Д.A.Усмонов.

    Шу кунни ўзида МФЙ раисларига сертификатлар топширилиб, мебел жиҳозлари жойларга етказилди.

    - Маҳалламиздаги стол-стуллар ниҳоятда эскирган эди. Бугун нафақат раис хонаси, ҳатто, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, профилактика инпектори хоналари ҳам, мебеллар билан тўлиқ жихозланди. Юртбошимизга камарбаста бўлиб эл-юрт учун юракдан ишлашимизга янада яхши шароитлар яратиб берилди. -дейди Риштон тумани “Пандигон” МФЙ раиси М.Маҳкамов.

    Мақсад Ватан ичра Ватан ҳисобланган маҳалларнинг гуллаб-яшнаши, обод ва гўзал қиёфа касб этишига эришиш экан, "Маҳалла" хайрия жамоат фондлари фаоллик билан иш олиб бораётгани қувонарлидир.

    Шермуҳаммад Деҳқонов

    Ҳуқуқшунос блогер

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates