АҚШнинг тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланувчи “Medzon Health” ва "Alsaadi holding" компаниялари бошқарув раиси Абдул Ал-Саади ва Саудиянинг “Rosemarin” компанияси раҳбари Бассам Ал-Саади билан ўтган мулоқотда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Иқболжон Эргашев дастлаб меҳмонларга юртимизда инвесторларга яратилаётган имкониятлар, қулайликлар, Фарғона вилоятидаги ишбилармонлик муҳити ҳақида маълумот берди.
2015 йилда ташкил топган ва штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган “Medzon Health” компанияси бугунги кунда Туркия, Таиланд, Малайзия, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби давлатларда ўз фаолиятини йўлга қўйганини қайд этган доктор Ал-Саади, Фарғонада ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди.
Хусусан, музокаралар давомида Қува туманида 500 та иш ўрнига эга тиббий буюмлар ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Учрашув якунида ҳудуддаги мавжуд шарт-шароитлар ўрганиб чиқилиб, истиқболдаги ҳамкорлик чора-тадбирларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.