баннер
26 фев 2025
02:11

    Фарғонада “BYD” ва “Damas” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Damas” русумли автотранспорт воситаси (вояга етмаган) ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 30 январь куни ўтказилаётган рейд тадбири давомида, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли “BYD Song EV” русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 149-сон Қарори асосида ЙПХ инспектори, сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли “Дамас“русумли автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, “Қапчуғай“ маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб юбориши натижасида, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. га устози А.С. Х.Н.нинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигини била туриб, унга ўзининг “Дамас“русумли автотранспорт воситасини берган.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech