баннер
28 мар 2025
12:01

    Самарқандда 11-синф ўқувчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Шу йилнинг 12 февраль куни Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, туманидаги 54-мактабнинг 11-синф ўқувчиси 2007 йилда туғилган йигит туманнинг «Шерқўрғон» маҳалласидан ўтган йўлда бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли транспорт воситасида Йўл транспорт ҳодисасига учраган.

    Маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида машина йўл четига чиқиб кетган ва дарахтга бориб урилган.

    Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан-жароҳатлари билан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech