Фарғона вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор электр энергияси учун тўлов икки баравар ошириб юборилганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Вакил девони аралашуви билан "Ўзэнергоинспекция" Фарғона вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ҳолат ўрганилди. Натижада, жамиятнинг электр энергияси сарфини ҳисоблашда хатоликка йўл қўйилгани аниқланди.
Ҳисоб-китоб коэффициенти 2000 бўлиши керак бўлган жойда 4000 қўлланилган, бу эса тўловнинг ошишига олиб келган.
Ушбу ҳолат юзасидан "Фарғона ҲЭТК" АЖ томонидан қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, ортиқча ҳисобланган 1,1 млрд сўм тадбиркор фойдасига ҳал этилди.