Бизнес-омбудсман тадбиркорларни рекламани ноқонуний олиб ташлаш ҳолатлари ҳақида хабар беришга чақирди

    Ижтимоий тармоқларда тадбиркорларга тегишли ташқи рекламалар бузилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман расмий муносабат билдирди.

    Бизнес-омбудсманга кўра, ташқи реклама объектларини ўрнатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган.

    Шу билан бирга, ўрнатилган ташқи реклама объектлари қонунчилик талабларига мувофиқ равишда бажарилмаса конструкциялар ташқарисида жойлаштирилган плакатлар ва эълонлар ноқонуний ҳисобланиши ва белгиланган тартибда уларнинг эгалари ҳисобидан демонтаж қилиниши лозимлиги белгиланган.

    Агарда тадбиркорларнинг қонун талабларига мувофиқ ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилаётган ҳолатлар мавжуд бўлса 11-00 қисқа рақами орқали Бизнес-омбудсманга хабар беришлари сўралади, — дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates