Фарғонада электромобиллар қачон ишлаб чиқарилишига аниқлик киритилди

    Транспорт 14 декабр 2021 2927

    Фарғона шаҳрида “Central Asia Motors” компанияси томонидан енгил ва юк электромобиллари ишлаб чиқариш заводи барпо этилмоқда.

    Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлиб, Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” даги қарорида 2022 йил декабрь ойида ишга туширилиши ва 350 та янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган.

    Лекин ижтимоий тармоқларда мазкур лойиҳа 2021 йил декабрь ойида ишга туширилиши ҳақида нотўғри хабарлар тарқалиб, жамоатчиликни чалғитмоқда. Ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун маҳаллий ҳокимлик томонидан 2021 йил 1 июнь ойида 13 824 м2 собиқ механика заводи биноси топширилган бўлиб, ҳозирги кунда ажратилган бино-иншоотлар тубдан реконструкция қилинди, капитал таьмирдан чиқарилди.

    Корхона ўз фаолиятини жорий йилнинг июнь ойидан бошлаганига қарамай, қисқа вақт ичида лойиҳанинг биринчи босқич ускуналарининг 40 фоизи олиб келиниб, дастлабки монтаж ишлари амалга оширилди. Аслида бу даражадаги катта лойиҳалар дунё миқёсида 2-3 йил давомида амалга оширилади. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур лойиҳани 1,5 йил ичида амалга оширишни режалаштирилган.

    Маълум қилинишича, пандемия шароитида юз берган логистика муаммоларига қарамай, Республикамизда миллий электромобилларни ишлаб чиқариш бўйича ишлар жадал давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа белгиланган муддатда ишга туширилиши таъминланади.

    ЎзА

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates