Фарғонада етиштирилган "ҳусайни" америкаликларда катта қизиқиш уйғотди

    АҚШда ўтказилган маркетинг таҳлилларига кўра, Ўзбекистондан тажриба тариқасида етказилган «Хусайни» навли узумининг таъми ва кўриниши америкалик харидорлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди.

    Ноябрь ойи бошида Нью-Йорк шаҳрига Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан тажриба тариқасида етказилган бир тонна узумнинг барчаси маҳаллий аҳоли томонидан икки кунда харид қилинди.

    Ушбу омиллар сабаб юртимиздан янги узумнинг янада каттароқ партиясини етказиш бўйича музокаралар бошланган эди. Музокаралар натижасида жорий йилнинг 14 декабрь куни АҚШнинг «E.L.A. Superior Produce Inc.» ва Фарғона вилоятидаги «Серахун» масъулияти чекланган жамияти ўртасида умумий қиймати 2 миллион долларга тенг қўшимча экспорт шартномаси имзоланди.

    Ҳужжатга мувофиқ, Фарғона деҳқонлари томонидан етиштирилган 250 тонна узум ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилади ва «NetCost» озиқ-овқат савдо тармоқлари орқали сотилади.

    Ўзбек дипломатлари, шунингдек, Ўзбекистондан қуритилган меваларни АҚШ ва Канада давлатларига экспортини йўлга қўшиш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates