Фарғонада фуқаро жанжаллашиб қолган танишини ўз машинасида уриб кетди

    Фарғонада йўл четида кетаётган одамни Gentra уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Вилоят ИИБ жабрланган эркак вафот этганини маълум қилди.

    Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 июль куни фуқаро Ф.З. Фарғона шаҳар Ўзбекистон овози кўчасида таниши М.А. билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб қолади.

    Сўнг Ф.З. ўзига тегишли “Lacetti” русумли автомобилида М.А.ни уриб юбориб, тан жароҳати етказди. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан М.А. шифохонада вафот этди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Ф.З.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Гумонланувчи Ф.З. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates