Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида ушбу шахслар томонидан ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан фаол қаршилик кўрсатилган. Аммо ИИБ ходимларига кўрсатилган фаол қаршиликларга қарамасдан, гумонланувчиларнинг барчаси жиноят устида қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, ушбу қиморхонада фуқаролар томонидан ўйинга тикилган жами 17 млн сўмдан зиёд пуллар, 200 АҚШ доллари ва 35 рубль купюрадаги пуллар, 8 дона ошиқ ва 25 дона ошиқ отиш учун стаканлар ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.








