Тошкентда тиланчилик учун ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди

    Тошкент шаҳар Сергели туманида тиланчилик учун ўзининг 10 ёшли ўғлидан фойдаланиб келган эркак қамалди.

    Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида эркак 10 ёшли фарзандини кўчага тиланчилик учун чиқариб, кузатиб турган. Шу вақтда у ИИО ходимлари томонидан қўлга олиниб, ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

    Ушбу шахс Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси 2-қисми (Вояга етмаган шахсларни тиланчиликка жалб этиш) ва 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбли деб топиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (340 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates