Бухоро ички ишлар бошқармасидаги қатор мулозимлар ишдан олинди

    Бухоро вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

    Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Қайд этилишича, Ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Ташпулатов томонидан вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди

    Бухоро вилоятида ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви натижаларига кўра, хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

    Жумладан:

    • Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи,
    • вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи,
    • Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,
    • Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи,
    • Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

    Шунингдек,

    • вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи,
    • Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари,
    • вилоят ИИБ Котибият бошлиғи,
    • Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,
    • Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.

    Йиғилишда мутасаддиларнинг ҳисоботлари ҳамда таклифлари тингланди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ муддатлар белгиланиб, вилоят ИИБ ҳамда туман-шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда ечимини кутаётган бошқа масалалар юзасидан истиқболли вазифалар режалаштирилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates