Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Хитой технологияси асосида қурилган корхона бир соатда 35 килограмм қора ва кўк кўринишга эга бўлган тут чойларини тайёрлаб беради.
Маълумотларга кўра ушбу йўналишда умумий қиймати 200 минг доллар бўлган инвестиция жалб этилиб, 10 та янги иш ўринлари яратилган.
Вилоятда 4 минг гектарга яқин тутзорлар мавжуд бўлиб, бир гектар тутзорлардан ўрта ҳисобда 50 тоннага яқин тут барглари йиғиб олинади.
Шунингдек вилоятда хом ашёни йиғиш, саралаш йўналишида касаначилик хизмати ҳам йўлга қўйилган.