Самарқандда картошка уруғчилиги ривожланади

    Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқотлар институтида “Ўзбекистонда картошка уруғчилигини ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

    Тадбирда қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда Жанубий Корея, Япония давлатлари вакиллари иштирок этди.

    Самарқанд агроинновасиялар ва тадқиқотлар институти картошка уруғчилигини ривожлантириш борасида Жанубий Корея Республикаси қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш вазирлиги, Корея қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш корпорацияси билан ҳамкорликда беш йиллик лойиҳа имзолаган. Лойиҳа доирасида институтда гидропоник-иссиқхона, In-vitro лабораторияси ва омборхоналар қурилди.

    Конференция бошланишидан аввал институт ҳудудида жойлашган In-vitro лабораторияси ва гидропоникали иссиқхоналарнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    — Бу йил институтда барпо этилган гидропоникали иссиқхонага Кореялик мутахассислар, институт олимлари ва тадқиқотчилар биргаликда дастлабки микротуганакларни экишди, — деди институт ректори, профессор Шавкат Ҳасанов. — Дастлабки тадқиқотларга кўра, республикамизда кенг тарқалган 3 та нав, жумладан “Пикассо”, “Сантэ” ва “Невский” навлари синовдан ўтказилмоқда. Келгусида ушбу марказда интенсив усулда республикамиз иқлим шароитига мос навларни ва уларнинг соғлом юқори сифатли уруғларини ишлаб чиқиш ҳамда соҳада кадрлар салоҳиятини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилган.

    — Четдан келадиган картошка уруғчилигини Ўзбекистонда етиштириш мақсадида ушбу лойиҳани бошладик, — деди Халқаро боғдорчилик институти директори, профессор Lee YB. — Иккинчи мақсадимиз картошка уруғчилиги борасида салоҳиятли кадрларни етиштиришдан иборат. Самарқанд шароити картошка етиштиришга мос ҳудуд, шунинг учун биз айнан ушбу иссиқхоналарни Самарқандда қуришни режалаштирдик. Бугун институтнинг етук олимлари ва тадқиқотчилари билан биргаликда замонавий иссиқхоналарда тадқиқотлар олиб боряпмиз.

    Шунингдек халқаро илмий амалий конференция доирасида Ўзбекистонда картошка селекцияси ва уруғчилигидаги муаммолар, унинг ечимлари ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш, картошка етиштиришда замонавий агротехнологиялар ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш мавзуларида муҳокамалар бўлиб ўтди.

    — Бир гектар картошкадан олинаётган ҳосилдорлик бизда 17-18 тонна атрофида эди, — деди институт кафедра мудири, профессор Собир Санаев. — Шу кеча-кундузда республикада бир гектардан олинаётган ҳосилдорлик 30 тоннагача кўтарилди. Бу картошка экинида олиб борилаётган тадқиқотлар ва илмнинг натижасидир. Шунинг учун ҳам унга эътибор катта.

    Бугунги кунда хориждан келтирилаётган картошка уруғларининг бир килограмми ўртача 15-20 мингни ташкил қилса, 1 гектар ерга 3,5-4 тонна уруғ экилишини ҳисобга олсак, бу 70 миллион сўм бўлади. Хориждан олиб келаётган картошка уруғларини арзонлаштириш ва деҳқонларнинг даромадини ошириш мақсадида картошка уруғчилигини ўзимизда тайёрлаш мақсад қилинган.

    Конференция иши икки кун давом этади.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates