Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Мингбулоқ туманидаги "Файзимуҳаммад ота Ч" фермер хўжалиги вилоятда ҳам ҳар соҳада пешқадамлардан. Жам 747 гектар майдонда пахта-ғалла етиштираётган фермер техника кучидан унумли фойдаланиб келмоқда. Айни пайтда 24 та турли русумдаги қишлоқ хўжалиги техникалари бор. Илғор фермер Баҳодир Чилматов 24 нафар аъзосини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Айниқса, механизаторларга эътибор катта.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Мингбулоқ туманидаги ўрганишлари давомида мазкур фермер хўжалигида қувончли воқеанинг устидан чиқди.
Илғор фермер ўз ишчиси – илғор механизатор Собиржон Эргашевга замонавий Onix' автомашинаси совға қилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Ишчи гуруҳи қимматбаҳо совғани эгасига тантанали равишда топширди.