Очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, инвесторлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Корхона энг замонавий ва юқори технологияларга асосланган бўлиб, лойиҳа қиймати 6 миллион долларни ташкил этади.
Заргарлик йўналишида 300 та юқори даромадли иш ўрни яратиш кўзда тутилган, ҳозирда 60 нафар аҳоли ишга қабул қилинди.
Туркия ва Озарбайжонлик инвесторлар билан ҳамкорликда йиллик умумий қиймати 2,2 триллион сўмлик 1,5 тонна заргарлик буюмлари тайёрланади.
Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорда сотилади, шунингдек, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Сингапур, Туркия ва Хитой каби йирик бозорларга ҳам экспорт қилинади.
Тадбир давомида рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар корхонадаги иш жараёнлари, маҳсулотлар билан яқиндан танишдилар.








