Бу Фарғона вилояти ҳокимининг "Фарғона вилоятида экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган шароитларда йўлларнинг ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаб туриш тўғрисида"ги қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, чеклов 2025 йил 20 июлдан 20 октябргача, ҳар куни соат 08:00 дан 18:00 гача қуйидаги чекловлар амал қилади:
- Ташишда ғилдирак ўқига тушадиган оғирлиги 10 тонна ва ундан ортиқ бўлган юк автомашиналари;
- Ёниб кетувчи, атроф-муҳит учун хавфли юк ташувчи, ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган оғир автотранспорт воситалари.
Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга тааллуқли эмас:
- Тез тиббий ёрдам, ёнғин ўчириш ва фавқулодда хизматларга тегишли транспорт воситалари;
- Коммунал ва саноат хизматларини таъминловчи махсус автотранспортлар;
- Рухсатномага эга маҳаллий тадбиркорлар маҳсулот етказиб бериш воситалари (фақат махсус белгилари мавжуд бўлганда).
Қарор ижросини таъминлаш Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига юклатилган. Шунингдек, назорат постлари жойлаштирилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.
Қарор ижроси назорати Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Долимов зиммасига юклатилган.








