Фарғонада замонавий пахта териш техникалари йиғилмоқда

    Агросектор 9 июл 2025 3035

    Фарғона вилоятида “SvantFergana” компанияси томонидан Хитой Халқ Республикасидан олиб келинган замонавий пахта териш мошиналарини йиғиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

    Қайд этилишича, режага кўра, умумий ҳисобда 300 дона техника олиб келиниши белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 80 таси тўлиқ йиғиб тайёр ҳолга келтирилган. Фарғона вилоятининг ўзида эса жами 130 дона техникани йиғиш режалаштирилган.

    Йиғилаётган ушбу замонавий техникалар бир қатор устунликлари билан ажралиб туради. Энг аввало, пахтани тоза, сифатли ва зарар етказмасдан териб олади. Энг эътиборга молик жиҳати — бу техникалар бир вақтнинг ўзида 500 нафар ишчининг ишини бажара олади. Бу эса пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, инсон ресурсларига тушадиган босимни камайтириш ва айни пайтда ҳосил йиғимининг тезкорлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

    Шунингдек, ушбу техникаларнинг ёнилғи сарфи ҳам одатдаги техникаларга нисбатан анча тежамкор ҳисобланади. Бу эса амалиётда харажатларнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади, дегани. Ушбу тежамкорлик элементи экологик жиҳатдан ҳам муҳим бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникасининг яшил технологиялар тамойилига мос равишда такомиллаштирилаётганидан далолат беради.

    Ушбу ташаббус нафақат технологик янгиланиш, балки кадрлар салоҳиятини ошириш ва илмий-амалий интеграцияни таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Бу каби ёндашувлар орқали қишлоқ хўжалигида илғор технологиялар жорий этилиб, соҳа янада рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга қаратилган кучли платформага эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates