Фарғонада 67 ёшли онахон томорқасига 450 туп кўкнори эккани аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

    Вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Фарғона вилоятининг Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тадбир давомида, 1958 йилда туғилган Бувайда қишлоғида яшовчи А.Х. (аёл)нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 450 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди.

    Вилоят ИИБ ахборот хизмати фуқаролардан ноқонуний экинлар парвариш қилмасликни сўраб, ноқонуний бўлган ҳар қандай иш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates