Фарғонадаги ўқитувчи экотуризм йўналиши ривожига ҳисса қўшмоқда

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармонидан келиб чиқиб, 2019 йилда Фарғона вилояти Ёзёвон туманида кимё-биология фанлари ўқитувчиси Манзурахон Мўминова "Pamirtravel" туристик фирмасини ишга туширди. 

    Манзурахон Мўминова мактабдаги фаолияти давомида болаларни Марказий Фарғона чўлларига тез-тез саёҳатга олиб чиқар, саёҳат гаштини ўқувчиларга сингдирар эди. 2018 йилда туманга “Дунё бўйлаб” телеканали ижодкорлари келиб, ҳудуднинг чўл табиати тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олди ва бу фильмга М.Мўминова маслаҳатчи сифатида таклиф қилинди. Унинг ғояси асосида Шоҳимардон ва Ёзёвондаги зиёратгоҳлар, экотуристик объектлар тўғрисида ҳам фильм суратга олинди.

    Шу тариқа унда туризм соҳасига жиддий қизиқиш уйғонди ва у ўша вақтдаги туризм соҳаси мутахассислари тавсияси билан сайёҳлик фирмасини очишга қарор қилди. 2019 йилда М.Мўминова хизматлар соҳаси вакилларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Тошкент шаҳридаги “Туризм ўқув-консалтинг маркази” ДУКда “Туризм мутахассиси (Туроператорлик)” курсларини тамомлади. «Памиртравел» туристик фирмаси мувофиқлик сертификатини олгандан сўнг, шу йилнинг ўзида Ёзёвон ва Шоҳимардон ҳудудларида туризмини ривожлантириш мақсадида Фарғона тумани Ёрдон МФЙда саёҳатчи ва зиёратчилар учун 30 ўринли дам олиш маскани ташкил этилди.

    Фарғона ва Қува туманлари, Фарғона, Марғилон, Қўқон ва Қувасой шаҳарларидаги педагог ва тиббиёт ходимларидан иборат саёҳатчи гуруҳлар ташкил этилиб, йил якунига қадар 22 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатди.

    Бутун дунёда бўлгани каби пандемия ушбу фирма фаолиятига ҳам ўз салбий таъсирини ўтказди. Шу ўринда Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги 6002-сонли фармони сабаб фирма томонидан соҳани сақлаб қолиш ва янада ривожлантиришга қаратилган “Ёзёвон Буюк Ипак йўлида” номли янги туризм йўналиши лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳа Бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов томонидан қўллаб-қувватланиб, унга 10 миллион сўм миқдорида давлат гранти ажратилди.

    Ушбу кўмак таъсирида 2021 йилга келиб фирманинг фаолияти яна жонланди. Энди туристик фирма ходимлари сони 10 нафарга етди.

    Aйни кунларда бу туристик фирма ўз фаолиятини анча кенгайтирган. Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро, Нукус, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Aндижон ва Наманган шаҳарларидаги туризм соҳаси муассасаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундан ташқари, қўшни Қирғизистон ҳамда Тожикистон Республикалари билан ҳам ҳамкорлик олиб борилмоқда.

    Фирма ҳар йили ўрта ҳисобда 30 минг сайёҳга хизмат кўрсатмоқда. 2021 йилдаги кўрсатгич бўйича бу саёҳатчиларнинг 22 минг нафари ёшлар, 2 минг нафари "Темир дафтар"га киритилган аёллар, 2,5 минг нафари кам таъминланган фуқаролар ва 3 минг нафари кексалар ҳисобланади. Уларнинг ҳаммаси Хива, Бухоро, Самарқанд, Aндижон, Наманган ва Ёзёвондаги табаррук табаррук зиёратгоҳларига саёҳатга қилди.

    Шунингдек, Қирғизистон Республикасининг Қадамжой тумани “Оқ қайин” тоғ-ўрмон туризм масканида, Дугоба альпинистлар оромгоҳида тоғ туризми, маданий туризм, Боткен туманда этнографик туризмни йўлга қўйди. Фирма Қирғизистоннинг "KygyzPamirTours" туристик фирмаси билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган бўлиб, “Оқ қайин” дам олиш масканига юртдошларимизнинг саёҳатларини ташкиллаштириб келмоқда.

    Бундан ташқари, Тожикистон Республикаси Лахш тумани туризм ташкилоти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Эндиликда, педагог ўз туристик фирмасида экотуристик йўналишлар бўйича балиқчилик ва овчиликни йўлга қўйишни режалаштирган ҳамда ёшлар туризми йўналиши бўйича ҳам фаолиятни кенгайтириш арафасида. 2022 йилдан ўзи хизмат кўрсатаётган сайёҳлар сонини 50 мингтага етказиш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates