ЖССТ чикунгунья вируси ҳақида хавотирли баёнот берди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий йилда чикунгунья вируси (CHIKV) тарқалишининг сезиларли хавфи ҳақида огоҳлантирди.

    Ташкилот маълумотларига кўра, 1 январдан 30 сентабрга қадар 40 та давлатда 445 271 шубҳали ва тасдиқланган ҳолат қайд этилган. Улардан 155 киши вафот этган.

    ЖССТнинг қайд этишича, 2024 йилга нисбатан айрим ҳудудларда эпидемиялар кучайган, бироқ улар нотекис тақсимланган. Бу ҳолатларнинг глобал ўсишини аниқлашни қийинлаштиради, аммо кейинги тарқалиш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.

    “ЖССТ барча мамлакатларни чикунгунья эпидемиясини тез аниқлаш, ўз вақтида ҳисобот бериш ва самарали чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимлари ва лаборатория имкониятларини кучайтиришга чақиришда давом этади”, дейилади баёнотда.

    Таъкидланишича, касаллик янги ҳудудларга касалланган саёҳатчилар ва Aedes чивинларининг чақиши орқали тарқалиши мумкин. Илгари зарар кўрмаган ҳудудларда иммунитетнинг пастлиги, чивинларни кўпайиши учун қулай шароитлар, эпидемик назоратдаги бўшлиқлар ва одамларнинг юқори ҳаракатчанлиги хавфни янада оширади, деб хабар берди tengrinews.kz.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates