Фавқулодда вазиятлар вазири «Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида баёнот берди

    Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев «Ҳисорак» сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганини, 10 июнь куни сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилганини маълум қилди.

    Шу йилнинг 10 июнь куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омборида фавқулодда ҳолат юз бергани, яқин атрофдаги одамлар уйларини ташлаб кетаётгани ҳақида видеохабарлар тарқалди.

    11 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ҳолат юзасидан баёнот берди.

    — Тарқалган хабар бўйича зудлик билан жойга республикадан мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ етиб келиб, ҳолат ўрганилди. Бугун ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмагани аниқланди. «Ҳисорак» сув омбори штат режимида ишламоқда.

    Албатта, бу йил об-ҳавонинг серёғин келди, шу билан бирга кунлар исиб, тоғдаги қорларнинг эриши бир мунча тезлашди. Натижада «Ҳисорак» сув омборининг ён бағирларида жойлашган ўзининг йўли билан келаётган сувлар бир мунча кўпайган. Лекин асосий сув омборининг биронта параметрида ўзгариш бўлгани йўқ, штат режимида ишламоқда. Шунингдек, кеча сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилган.

    Шуни эътиборга олиш керакки, сув омборининг сув ҳажми баланс бериши керак, куни кеча сув омборидаги сувнинг баланс бериш натижасида куни кеча сув ташлаш ишлари амалга оширилган. Унинг ҳам ҳисоб китоблари қилинганда сониясига 40 куб сув ташлангани маълум бўлди. Ваҳоланки, бу сув омборининг лойиҳавий сув ташлаш қобилияти 250 куб/секундга тенг», — деди вазир ўз баёнотида.

    Абдулла Қўлдошев аҳолини ваҳима қилмасликка чақириб, ишлар олдиндан режалаштирилган тизимда давом этаётганини маълум қилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates