Макрон Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот берди

    Воқеа-ҳодисалар 26 август 2024 1260

    Франция президенти Эммануэл Макрон Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот берди ва бу сиёсий қарор эмаслигини, балки тергов билан боғлиқлигини айтди.

    "Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Telegram раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди", — деб ёзди Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

    У мазкур иш сиёсий қарор эмаслигини таъкидлаган. Франция раҳбарига кўра, "ҳуқуқий давлатда фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун ижтимоий тармоқларда ҳам, реал ҳаётда ҳам эркинликлар қонун доирасида таъминланади".

    "Францияда Телеграм раҳбарининг ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида содир бўлди. Суд ҳокимияти тўлиқ мустақил фаолият юритиб, қонун ижросини таъминлаши шарт", — дея қўшимча қилди у.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates