Фазлиддин Ғоибназаров Россияда жанг қилади

    Спорт 27 октябр 2020 1535

    Бокс бўйича XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби аниқ бўлди.

    Тажрибали боксчимиз ўзининг профессионал рингдаги ўнинчи жангини 5 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мезбонлар вакили профессионал боксда 11 маротаба рингга тушиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг қайд этган Игорь Адлейбага қарши ўтказади.

    Фазлиддин бугунга қадар ўтказган 9 жангининг 8 тасида ғалаба қозонган бўлса, биттасида очколар ҳисобига имкониятни бой бериб қўйган. Боксчимиз сўнгги жангини 2019 йилнинг 12 декабрь куни Қозоғистонда Владислав Барановга қарши ўтказиб, нокаут билан ғалабага эришган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates