Федерация раиси халқаро форумда иштирок этди

    Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациси раиси Жаҳонгир Саримсоқов Россия сифат тизими – “Роскачество” раҳбари Максим Протасовнинг таклифига биноан шу кунларда Халқаро сифат кунига бағишлаб ўтказилаётган халқаро форумда Хоразм вилоятидаги хизмат сафари чоғида онлайн иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    Форумнинг “Истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиш: мижоз ҳар дом ҳам ҳақми?” сессиясида маъруза қилган Ж.Саримсоқов федерацияда истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритар экан, 2017-2020 йилларда истеъмолчилардан 55 мингга яқин мурожаат ва шикоят келиб тушганини ва 50 миллиард сўмга яқин пул истеъмолчилар фойдасига ундириб берилгани, яъни жами шикоятларнинг 93 фоиздан ошиғи ижобий ҳал этилганини қайд этди.

    Раис федерация истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини, истеъмол маданиятини ошириш борасида анъанавий усуллар билан чекланиб қолмасдан, инновацион йўл тутиб, шу кунгача туман ва шаҳарларда 50 тадан ошиқ “Истеъмолчилар уйи” ва “Истеъмолчилар кутубхонаси” қурилганини, ўша жойларда истеъмолчиларга бевосита ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

    – Бундан ташқари, – деди Ж. Саримсоқов, – истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилишда чет эл тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Федерация шу мақсадда кўплаб чет эл ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

    Бундай ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашувнинг ёрқин мисоли сифатида федерация ташаббуси билан 2020 йил январида ўтказилган Биринчи Европа ва Осиё истеъмолчилар форуми ва шу йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида ўтказилажак “Туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича “SAYYOH-2021” халқаро форумини мисол қилиб келтириш мумкин.

    Ж.Саримсоқов маърузаси сўнггида “Халқаро сифат куни” халқаро форуми барча иштирокчиларини ушбу тадбирга таклиф қилди. Унинг таклифи мамнуният билан қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates