Финляндия Президентига “ноқулай савол” берган журналистни полиция ҳибсга олди

    “Халқаро судлар томонидан геноцидда айбдор деб топилган Исроилдан қурол сотиб олиш мақсадга мувофиқми?”, дея Финляндия Президентига савол берган журналист.

    Финляндия Президенти Александр Стуббга “Халқаро судлар томонидан геноцидда айбдор деб топилган Исроилдан қурол сотиб олиш мақсадга мувофиқми?”, деб савол берган журналист ҳибсга олинди.

    Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода журналист тадбирдан чиқаверишда Президент Стуббдан “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва Халқаро Суд (ХС) хулосасига кўра, геноцид жиноятини содир этган Исроилдан Финляндиянинг қурол сотиб олишда давом этиши тўғрими?” деб сўраганини кўриш мумкин.

    Стубб бу саволга жавоб бермаган ва машинасига ўтирган, журналист эса “Кўрдингизми, президентимиз изоҳ беришни истамади”, деган у.

    Воқеа жойида бўлган полиция ходими “Бунинг учун қамоққа тушишинг мумкин”, деганида журналист “мен намойиш уюштирмаяпман”, деб жавоб берган.

    Кадрларда журналистни воқеа жойидан полиция олиб кетаётгани, ижтимоий тармоқларда журналистнинг “полицияга қаршилик қилгани” учун ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган, деб хабар берди aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates