Финлар ҳайвонлар ҳуқуқларини мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйишни таклиф қилишди

    Финляндияда ҳайвонлар ҳуқуқларини мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйиш бўйича аҳолининг ташаббуси 50 минг киши томонидан қўллаб-қувватланди.

    Ҳужжат мамлакат парламентига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

    Белгиланганидек, таклиф 50,2 минг фуқаро маъқуллаб имзо чекди. Ташаббуснинг мақсади ҳайвонларнинг ақлли мавжудотлар ва асосий ҳуқуқларнинг эгалари сифатида тан олинишини таъминлашдир.

    Фаоллар мамлакатимиз Асосий қонунида янги бўлим яратиш ва умуман ҳайвонларни муҳофаза қилиш, ёввойи ҳайвонлар, шунингдек, инсон назоратида яшовчи ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир моддаларни киритишни таклиф қилмоқда. Мурожаатни қўллаб-қувватлаш учун овоз беришнинг охирги муддати – 27 август. Кейин экспертлар овозларни текширишади. Агар ташаббус 50 мингдан ортиқ фуқаро томонидан қўллаб-қувватлангани тасдиқланса, парламент депутатлари буни кўриб чиқади.

    Фуқаролик ташаббуслари тизими Финляндияда 2012 йилдан бери мавжуд. 11 йил давомида қонун чиқарувчи органга 67 та ташаббус киритилиб, керакли миқдордаги имзо тўпланган, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates