Финляндияда “донсиз” қаҳва тайёрланди

    Эспоо шаҳрида жойлашган Финляндия давлат тадқиқот маркази олимлари қаҳва дарахтининг ҳужайраларидан қаҳва олишди.

    Тадқиқот раҳбари Хайко Ришернинг сўзларига кўра, лабораторияда ишлаб чиқарилган қаҳва таъми жиҳатидан 80 фоиз ҳақиқий қаҳвага ўхшайди. “Бу усулда қаҳва тайёрлаш кўплаб янги технологияларни талаб қилади. Қаҳва, масалан, лазер нурлари ёрдамида қовурилади”, деб таъкидлади олим.

    Маҳсулот Beanless Coffee (донсиз қаҳва) деб номланди. Тадқиқотчилар уларнинг ишланмаси ишлаб чиқарувчиларни қизиқтиришига умид қилишмоқда. Лабораторияда тайёрланган қаҳва учун озиқ-овқат маҳсулоти мақомини олиш жараёни тахминан тўрт йил давом этиши мумкин, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates