Мажнунтолнинг пўстлоғи экстракти вирусларга қарши самарали таъсир кўрсатиши аниқланди

    Финляндиялик олимлар мажнунтол пўстлоғи экстракти кўплаб турдаги вирусларга қарши самарали таъсир кўрсатишини аниқлашди.

    Экстракт шамоллаш ва COVID-19 ни келтириб чиқарадиган коронавирусларга, шунингдек, грипп ва менингит каби инфекциялар билан боғлиқ бўлган ташқи оқсил қобиғи бўлмаган энтеровирусларга қарши самарали экани маълум бўлди.

    Экстракти тайёрлаш учун мажнунтол шохларидан фойдаланилди. Пўстлоғи бўлакларга бўлиниб, музлатилди, майдаланди ва кейин иссиқ сувга аралаштирилди. Натижада, олимлар энтеровируслар ва коронавируслар учун синовдан ўтказиладиган экстракт намуналарини олишди.

    Олимлар цитопатик таъсирни ингибирлаш таҳлилидан фойдаланиб, экстракт инфекцияланган ҳужайраларда қанча вақт туришини ва вирус фаоллигини қанчалик яхши ингибирлашини аниқлашди. Экстракт ҳужайраларнинг ўзига зарар етказмади ва уларни инфекциядан самарали ҳимоя қилди. SARS-CoV-2 намуналари билан ўтказилган тажрибалар вирус ҳужайраларга ҳатто экстракт билан ишлов берилса ҳам кира олишини, лекин у ичкарида кўпая олмаслигини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates