Финляндияда дунёдаги энг катта қум батареяси ишга туширилади

    Финляндиялик тадқиқотчилар сайёрадаги энг катта қум батареясини ишлаб чиқдилар. Батарея Порнайнен шаҳрида ўрнатилиши режалаштирилган.

    13 метр баландликда ва 15 метр кенгликда бўлган ушбу Структура юқори иссиқлик ўтказувчанликка эга махсус қум билан тўлдирилиб, иссиқлик узатиш учун қувурлар билан жиҳозланади.

    Технологиянинг ишлаш принспи резисторли иситишга асосланган бўлиб унинг иссиқлик қуввати 1 МВт бўлади ва қўшимча равишда у 100 МВт / соатгача иссиқлик энергиясини тўплайди.

    Ишлаб чиқувчилар режасига кўра, структура марказий иситиш тизимига иссиқ ҳаво етказиб беради.

    Хабарда таъкидланишича мазкур батарея тўлиқ энергия захираси билан қишда 7 кун, ёзда бир ой турар-жой майдонини иситиш имкониятига эга бўлади.

    Шуни таъкидлаш керакки, қум батареясидан фойдаланиш углерод чиқиндиларини 70 фоизга камайтиради. Экологияни асраб авайлаш мақсадида тадқиқотчилар иссиқлик таъминотида мой, кўмир, ёғоч ва бошқа нарсалардан фойдаланишни бутунлай тўхтатмоқчи.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates