Фирибгар давлат фойдасига 25 миллион сўм жиноий жарима тўлади

    Термиз шаҳрида яшовчи У.Жабборова Қозоғистондаги олийгоҳлардан бирига талабаликка қабул қилиниб, биринчи босқични тамомлагандан сўнг ўқишини Термиз Тиббиёт Академиясига кўчиришни мақсад қилиб имтиҳон топширади.

    Афсуски, етарлича балл тўплай олмагани сабабли имтиҳондан йиқилади.

    Шундан сўнг, нотаниш бир кимса унга ўқишини танишлари орқали кўчириб беришини ваъда бериб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари миқдоридаги пулни қўлга киритади.

    У.Жабборова фирибгарга дуч келганини тушуниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, иш жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида кўриб чиқилди ва У.Жабборова фойдасига зарар тўлиқ ундириб берилди ҳамда фирибгардан давлат фойдасига 25 миллион сўм жиноий жарима ундирилиши белгиланди.

    Мазкур суднинг ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Сариосиё туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, қарздор Д.Хушвақтовдан белгиланган жарима миқдори ундирилиши таъминланди.

    Ўз навбатида ушбу ундирилган пул маблағларининг тенг ярми кам таъминланган аҳолини қўллаб қувватлаш мақсадида махсус дафтарлар жамғармасига йўналтирилади.

    Зухриддин Мингтўраев,
    Бюронинг Сариосиё туман бўлими бошлиғи

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates