Учрашувда давлат банкларини трансформация қилишнинг ҳозирги ҳолати ва уларни хусусийлаштириш истиқболларига тўхталиб ўтилди. Хусусан, 2020-2025 йилларда банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига мувофиқ тижорат банкларини босқичма-босқич трансформациялаш ва хусусийлаштириш амалга оширилаётгани қайд этилди.
Мулоқот давомида банкларнинг имтиёзли кредитлаш дастурларида иштирок этиши, Базел III стандартларига ўтиш жараёнида пруденциал талабларга киритилган сўнгги ўзгаришлар ва бошқа масалалар муҳокама этилди, деб хабар беради Марказий банк матбуот хизмати.
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.