Гап шундаки, у «Ипотекабанк» АТБдан кредит олган ва уни ўз муддатида қайтармаган. Шу сабабли, суд қарори асосида кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига 13.06 2024 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари давомида мазкур автотранспорт воситасига тақиқ ўрнатилган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга бир неча маротаба бориб кўздан кечирилганда, автомашина йўқлиги аниқлангач, қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасига кўра, ушбу автомашина Учкуприк тумани,"Эшимбек" МФЙдаги хонадоннинг биридан ЙТҲ оқибатида пачоқланган ҳолда топилиб, давлат ижрочиси томонидан хатланди ва ҳозирда аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.