“Физика-2022” иккинчи Халқаро Форуми бошланди

    Форумда 200 дан ортиқ илм-фан намоёндаси иштирок этмоқда.

    Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган давлат университети ҳамкорлигида “Фарғона водийсида физика илм-фанининг бугунги куни ва янги йўналишларини ривожлантириш истиқболлари” муҳокамасига бағишланган “Физика - 2022” иккинчи Халқаро Форуми ўз ишини бошлади.

    Форумда маҳаллий ва хорижий академиклар, профессорлар, физика фани бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган 200 дан ортиқ илм-фан намоёндаси иштирок этмоқда.

    Форум якунларига кўра, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардаги илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномлари имзоланиб, илмий-инновацион йўналишларда фаол ҳамкорлик ишларини олиб бориш, жумладан, стажировкалар ташкил этиш, магистратура ва докторантура босқичлари учун қўшма таълим йўналиши фаолиятини ташкил этиш, фундаментал ва амалий қўшма лойиҳалари бўйича халқаро танловларда иштирок этиш, илмий амалий анжуманлар ташкил этиш, хорижий илмий институтлар билан дўстона алоқаларни янада кенгайтириш мақсад қилинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates