Бугун, 2 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташрифнинг асосий тадбирлари Франция етакчисини расмий кутиб олиш маросимидан бошланди.
Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олди ва шоҳсупага таклиф қилди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул давлат раҳбарлари олдидан тантанали юриб ўтди.
Ўзбекистон ва Франция Президентлари расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.