Мулоқотда давлат хизмати тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бошқарув кадрларининг малакасини ошириш жараёнлари, маъмурий ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан Франция тажрибаси ўрганилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматини ривожлантиришда франциялик экспертлар билан ҳамкорлик, давлат хизматчиларининг мамлакатда тажриба орттириши масалалари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, делегациямиз вакиллари хизмат сафари давомида Франция Республикасида давлат хизмати трансформацияси, марказий ва маҳаллий бошқарув, сиёсий элита ҳамда давлат хизматчиларини тайёрлаш бўйича мактаблар фаолиятини ўрганиши режалаштирилган.