Франциянинг Suez компнияси Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини ўзгартиради

    Урбанизация 16 июн 2020 3438

    Тошкент шаҳар ҳокимияти ичимлик суви таъминоти ва маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича Франциянинг Suez International компанияси билан ҳамкорлик бошланганини эълон қилинди.

    Умумий қиймати 185,4 миллион еврони ташкил этувчи лойиҳа етти йилга мўлжалланган. Шаҳар ҳокимияти ахборот хизматининг хабар беришича, лойиҳанинг умумий бюджети 185,4 миллион еврони ташкил этади. Ушбу маблағ шаҳар сув таъминоти ва канализация тармоқларини модернизация қилиш ва уларни бошқаришни яхшилашга сарфланади. Бу Ўзбекистондаги сув таъминоти тизимини модернизация қилиш бўйича синов лойиҳаси бўлиб, кейинчалик бутун Марказий Осиё минтақаси учун намуна бўлиши кутиляпти.

    Тошкент сув таъминотини ўзгартириш маҳаллий иқтисодиётга ҳам катта ҳисса қўшади: ускуналар ишлаб чиқаришнинг бир қисми Тошкентда локализация қилинади. Қўшимча иш жойлари яратилади, юзлаб сув таъминоти бўйича маҳаллий мутахассислар ўқитилади.

    Техник-иқтисодий асосни тайёрлаш учун техник топшириқ лойиҳаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тармоқ илмий-техник кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

    Suez ечимлари сув таъминоти ва канализация тармоқларини таҳлил қилиш ва диагностика қилиш, шунингдек, тармоқнинг ишлашини оптималлаштириш учун операцион, рақамли ва техник ечимларни аниқлаш, шу жумладан, носозликларни бартараф этиш, ақлли ўлчаш, мижозлар билан алоқалар ва бошқаларни ўз ичига олади.

    Forbes.uz сайтининг таъкидлашича, Suez Ўзбекистонни Марказий осиёда устувор бозор ва ўз тармоқларини кенгайтирувчи бошланғич нуқтага айлантирмоқчи. Бу ерда минтақавий марказини ташкил этиш нияти ҳам бор. Шу пайтгача компания Тошкент ва Самарқандда ўз ваколатхоналарини очган.

    Suez (ilgari Suez Environnement) 1896 йилда ташкил топган. У сув ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ишлайди. Компания дунёдаги энг йирик хусусий сув таъминотчиларидан бири бўлиб, унинг корхоналари бешта қитъада мавжуд.

    Suеz 64 миллион аҳолига хизмат қилади ва 7,1 миллиард километр ичимлик суви ишлаб чиқаради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates