ФТА билан маслаҳатлашувлар - конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган

    Жорий йил 31 январда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида IV-Йиллик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.

    «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида бўлиб ўтдган маслаҳатлашувлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) ўртасида ФТА кўмагида амалга оширилаётган қўшма лойиҳаларнинг бажарилишини муҳокама қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган истиқболли ташаббусларни белгилаб олишга бағишланган.

    Тадбирда Франция тараққиёт агентлиги, Европа ва ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Франциянинг «Expertise France» халқаро техник экспертиза агентлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси тегишли вазирликлари, идоралари ва тармоқ бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

    Тадбир давомида маълум қилинганидек, 25-27 январь кунлари бўлиб ўтган техник йиғилишларининг биринчи босқичида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чорвачилик ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўналишларида амалга оширилаётган жами 814 миллион евролик 9 та ФТА лойиҳасининг ҳозирги ҳолати муҳокама этилди. Учрашувлар якуни бўйича 2023 йилда лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги қатор тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

    Шунингдек, маслаҳатлашувлар давомида ФАР фаолияти, унинг 2022 йилдаги асосий ютуқлари ва 2023 йилда Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ўтган йил ноябрь ойида Францияга давлат ташрифи ФТА ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга кучли туртки бўлди.

    Тадбир сўнгида ҳар икки делегация вакиллари энергетика, «яшил» иқтисодиёт, шаҳарларни ривожлантириш, сувдан фойдаланиш ва барқарор молиялаштириш соҳаларида қўшма лойиҳалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдирди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates