“Фукусима-1” АЭСнинг иккинчи энергоблокида радиоактив сув сизиб чиқди

    Фавқулодда ҳолатдаги “Фукусима-1” АЭСнинг иккинчи энергоблокида радиоактив моддалар билан ифлосланган 25 тонна сув сизиб чиқди.

    Бу ҳақда NHK телеканали станция оператори Tokyo Electric Power (TEPCO) га таяниб хабар берди.

    Сувнинг сизиб чиқиши иккинчи реакторда фойдаланилган ядро ёқилғисини совитиш учун ҳавзада сув миқдорини ҳисоблашда фойдаланиладиган резервуардаги сув сатҳи пасайганидан кейин аниқланди.

    Реактор биноси кўздан кечирилганда, канализация тизимлари орқали ертўлага 25 тоннага яқин сув оқиб кирганлиги маълум бўлди. Ташқарига ҳеч қандай сув сизиб чиқиши аниқланмади.

    Ёқилғини совитиш учун ҳавзага сув қуйиш тўхтатилди, аммо TEPCO таъкидлаганидек, бу ёқилғининг максимал ҳарорати 65 даражадан ошмайди. Кейинчалик янада аниқроқ текшириш учун иккинчи энероблок биносига робот киритилади, деб хабар беради report.az.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates