Фуқаро арзон ижара уй оламан деб фирибгарнинг тузоғига тушди

    Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган, вақтинча Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи 1996 й.т., М.Б. туман ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилди.

    Гап шундаки, “olx.uz” платформасида ўзини “Жавохир” деб таништирган йигит унга арзон нархларда хонадон ижарасини ваъда қилади. Ижарага бериладиган хонадон учун олдиндан 1.500.000 сўм пулларни унинг банк картасига ўтказиб беришни сўрайди.

    Шундан сўнг “Жавохир” платформадан бутунлай ғойиб бўлганлигини билдириб, фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

    Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс муқаддам ЖКнинг 276-моддаси билан судланган Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи 1995 й.т., Х.А. эканлиги аниқланган.

    Х.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates