Фуқарога онлайн билет олиб беришни ваъда қилган авиакасса сотувчиси сохта бўлиб чиқди

    Тошкент шаҳрида яшовчи 58 ёшли К.Р. мурожаат қилиб, телеграм мессенжерининг “Aviasales,uz” каналида “номаълум шахс” билан танишиб, онлайн билет сотиб олиб бериши учун олдиндан унинг банк картасига 21.500.000 сўм пул  ўтказиб берган. 

    Аммо номаълум шахс пулни олгач ёзишмаларни ўчириб юборганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган 27 ёшли М.С. содир этгани аниқланди.

    Унга кўра, М.С., К.Р. билан “Телеграм” мессенжерида “Aviasales,uz” каналида танишиб, унга онлайн билет олиб беришини айтиб, унинг ишончига кириш орқали, жами 21.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўзининг банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, уни қора рўйхатга киргазиб қўйганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунга мувофиқ, М.С. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates