Жорий йилнинг 5 март кунисоат 15:30лар атрофида Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабга Миллий гвардия кийимида нотаниш шахс кириб келади.
Янги тизимда хизмат олиб бораётган қоровул ходими шубҳаланганча уни кириш жойида тўхтатади. Номаълум шахс эса сохта гувоҳнамасини кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтади. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу шахсни муқаддам учратмагани ва у мактабга бириктирилмагани ҳақида маълумот беришган.
Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топширилиши сўралганда, у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, хатосини тан олмай қаршилик кўрсатади.
Шундай бўлсада, унинг бу каби ножўя ҳаракатларининг салбий оқибатлари қайта тушунтирилган ҳолда тинчлантирилган.
Олиб борилган текширувлар давомида ушбу шахс, Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси У.Х. экани маълум бўлди.
Ҳозирда фуқаро У.Х. дан Миллий гвардия хизмат кийими ва сохта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлгани ва бунинг асл сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини олиб борилди.