Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида яшовчи 33 ёшли И.К. ИИОга мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 7.500.000 сўм пуллар фирибгарлик йўли билан ечиб, ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти, Арнасой туманидада яшовчи 26 ёшли Х.О. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Х.О., жабрланувчи И.К.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништириб, "СМС" хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 7.500.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.О.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.