«Эски Жува» бозори ҳудудида Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди

    Фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

    Жорий йилнинг 17 март куни соат 13.05 ларда пойтахтимизнинг «Эски Жува» бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

    Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида, ўзини Миллий гвардия ходимиман деб юрган ушбу шахс, аслида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро М.А. экани аниқланган.

    Шунингдек, ушбу шахс Тошкент шаҳар 1 сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди.

    Ушбу фуқаро Шайхонтоҳур тумани ИИБ масъул ходимларига топширилиб, сохта гувоҳнома ва ҳарбий кийим-кечаклари олиб қўйилган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates