баннер
16 апр 2025
17:21

    Фуқаронинг 21 ойлик иш ҳақи ундириб берилди

    Тошкент вилоятидаги “Оҳангароншифер” АЖда 2002 йилдан буён бетончи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро И.П. 2023 йил мартдан 2024 йил декабригача — 21 ой давомида иш ҳақини ололмаган.

    Меҳнат ҳуқуқлари бузилган фуқаро Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди. Мурожаат назоратга олиниб, тегишли ҳужжатлар ўрганилди ҳамда Омбудсман томонидан фуқаро манфаатида судга даъво аризаси киритилди.

    Суд қарорига асосан иш ҳақи, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақи учун компенсация, маънавий зарар учун жами 93,4 млн сўм фуқаро фойдасига ундирилиши белгиланди.

    Шунингдек, жавобгар иш берувчидан Ўзбекистон Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги мутахассислари уюшмасининг фойдасига мутахассис харажати учун 1,8 млн сўм ҳамда 4 млн сўм давлат божини ундириш белгиланди.

    Омбудсман иш берувчиларни ўз вақтида маош тўлашга чақирди. Чунки иш ҳақини кечиктириш — бу фақат қонунбузарлик эмас, балки инсоннинг яшаш воситаларини чеклашдир.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech