Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди

    Тошкент вилоятининг Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди.

    Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг матбуот котиби маълум қилди.

    Омбудсманнинг маълум қилишича, 2025 йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ ва Чиноз туманлари ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари ўтказилиб, қатор камчиликлар аниқланган.

    Хабарда айтилишича, Қуйичирчиқ тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига вентиляция тизими ва радиоэшиттириш қурилмаси ўрнатилди.

    Камералар керакли анжомлар билан жиҳозланди. Сайр қилиш ҳовлиси ва санитария тармоқлари (ҳожатхона, ювиниш жойи)да таъмирлаш ишлари олиб борилиб, гигиена талабларига мувофиқлаштирилди.

    Қайд этилишича, Ички ишлар вазирининг 2025 йил 21 июлдаги тегишли буйруғи билан шахсларни сақлашнинг санитария-гигиена қоидалари талабларига зид бўлган Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates