Қайд этилишича, мониторинг доирасида шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилган ва даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилган.
Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эҳтиёж зарур.
Амалдаги қонунчиликка кўра, шу каби муассасаларда мажбурий даволанаётган шахслар мавсумий кийим-бош билан таъминланиши белгиланган бўлсада, ҳалигача бу борада тегишли чоралар кўрилмаган.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади, — дейилади хабарда.








